Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича судларнинг фуқаролар М.Б ва Ж.М. лардан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасига асосан ҳар биридан 8,5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси ундириш тўғрисидаги ижро варақалари Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор М.И. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.
Асқаржон Отабобоев, Хожиакбар Азимов
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро бўлими давлат ижрочилари