Телефон орқали салкам 20 миллион қарз ундирилди

Улашиш:

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан жорий ой бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 9643 нафар қарздордан 9,3 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 26 январь 2024 йилдаги Ш.Ш. дан давлат фойдасига 13,6 миллион маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Ш.Ш. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Нурмухаммад Иноятов

 Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро

бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.