Масъулиятсиз фермердан 7,5 млн. сўм жарима ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023-йилнинг август ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 3439 нафар қарздордан 1,3 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 11-май 2023-йилдаги А.Қ.дан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмига асосан 7,5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор А.Қ. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди. 

Сардор Холмўминов 

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро 

бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.