Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик тадбиркор юртига экстрадиция қилинди

Улашиш:

Ўта йирик миқдордаги молиявий жиноят содир этганликда гумонланган ўзбекистонлик тадбиркор Россия ҳудудида ушланиб, юртига қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мазкур шахс аграр лойиҳа доирасида қарийб 9 миллион доллар миқдорида банк кредити олган. Ушбу маблағлар пахта етиштириш учун ажратилган бўлиб, компания кейинчалик маҳсулот сотуви орқали тахминан 20 миллион доллар даромад олган. Бироқ тадбиркор банк олдидаги мажбуриятларни бажармасдан, мамлакатни тарк этган.

Халқаро қидирувга берилган шахс Москва шаҳридаги Внуково аэропортида қўлга олинган. У ерда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушлаб турилган ва кейинчалик Ўзбекистон томонига экстрадиция қилинган.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддиларга кўра, жиноят иши доирасида келтирилган зарарнинг қопланиши ва жавобгарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.