Жиззахда юк машинаси ЙТҲга учради

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Бугун, 2024 йил 26 октябрь куни соат 09:30 ларда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, «Буюк ипак йўли» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, 1986 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги «Faw» русумли ҳамда 1993 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги «Howo A7» русумли юк автомобиллари тўқнашиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг