Зулфиқор Мусоқов навбатдаги «Ниначи қанотлари учун куй» (Фудзияма ҳақида туш) деб номланган бадиий фильмни суратга олишни бошлади.
Картина Кинематография агентлиги буюртмаси асосан «Ўзбекфилм» киноконсерни» ДУКда тайёрланмоқда.
Психологик тўлиқ метражли фильм мазмуни психолог аёл – Умиданинг атрофида содир бўлаётган воқеалар орқали ёритиб берилади.
Бадиий фильмнинг сценарийсини Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг ўзи ёзган. Шунингдек, у картинанинг постановкачи режиссёри ҳам ҳисобланади. Режиссёр эса Музаффар Шодиевдир.
Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида мазкур бадиий фильм учун актёрларни саралаш жараёни бўлиб ўтган эди.
Эслатма! Фудзияма японларнинг муқаддас тоғи саналади.