Расул Кушербаев устидан унинг камситувчи сўзлари учун шикоят қилинган

Улашиш:

Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев устидан аёлнинг оиладаги роли ҳақидаги камситувчи сўзлари учун шикоят аризаси ёзилган.  

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Экология вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида эркаклар "латта" бўлган жамиятда кўплаб қариялар уйлари бўлишини айтган. У эркакларни аёлга оила раҳбарининг ролига ишонмасликка чақирган, акс ҳолда "оиладаги бола ўзининг болалигини унутади, аёл эса она эканлигини ва эрига бўйсунадиган хотин эканлигини унутади", деб ёзган. Кейинчалик Кушербаев, агар унинг фикри гендер тенглигига зид бўлса, у "бундай гендер тенглигига тупурганини" билдирган.

Кушербаевнинг сўзлари мамлакатимизда, шу жумладан блогерлар ва жамоат арбоблари орасида кескин муносабат келтириб чиқарган.

Масалан, Никита Макаренко ўзининг Telegram -каналида бир мунча вақт олдин йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар ҳақида хабар берувчиларни “стукач” деб атаган Кушербаевнинг бундай хатти-ҳаракатларидан ҳайрон эмаслигини айтган.

NeMolchi.uz маълумотларига кўра, лойиҳанинг самарқандлик обуначиларидан бири собиқ депутат Расул Кушербаев устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят ёзган.

Обуначи аёл вазир маслаҳатчисининг сўзлари Ўзбекистонда аёлларнинг ҳаракатланиш эркинлиги ва таълим олиш ҳуқуқини чеклаши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда.

"Хўш, биз қонун мамлакатимизда бир хил ишлаяптими ёки Кушербаев сўзлари билан айтганда,   унга “тупуриш” мумкинми ёки йўқлигини кузатиб борамиз. Сизни хабардор қилиб боришга ваъда берамиз. Ички ишлар вазирлиги, сизга яна нима керак?"- деб ёзишмоқда лойиҳа аъзолари адолат илинжида.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.