2024 йилнинг январь-сентабрь ойларида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга кўпдир.
Бу маълумотлар 31 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов томонидан маълум қилинган.
Ўзбекистонга энг кўп пул яна Россиядан юборилмоқда. 9 ой ичида Россиядан пул ўтказмалари 35 фоизга ўсиб, 8,75 миллиард долларни ташкил этган. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида унинг улуши 75,3% гача камайган. Таъкидлаш керакки, 2022 йилда Россиянинг пул ўтказмаларидаги улуши тахминан 87%, 2023 йилда эса 78% ни ташкил қилган.
Қозоғистондан мамлакатимизга 626 миллион доллар, Жанубий Кореядан 420, АҚШдан 415, Туркиядан 291 миллион доллар юборилган. Шунингдек, Буюк Британиядан 93 миллион доллар, Польшадан 48 миллион доллар келган.
Марказий банкнинг таъкидлашича, пул ўтказмаларининг юқори ўсиш суръатлари аҳоли даромадларининг ошишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2024 йилдан 2026 йилгача хорижда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича янги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.