Ўзбекистонда юз ва ундан катта ёшдаги 490 киши яшайди. Шу билан бирга, бундай улуғ ёшга етган одамлар орасида эркакларга кўра аёллар уч баравар кўп.
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига мамлакатимизда 100 ёш ва ундан катта бўлган 490 киши яшайди. Улар пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобидан пенсия оладилар.
Кўп умр кўрувчилар орасида 369 нафар аёл (75,3%) ва 121 нафар эркак (24,7% мавжуд.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул поезд ёки автобус чиптасини олишлари мумкин.