Тошкентнинг Юнусобод туманида гиёҳванд моддаларнинг интернет-дўконлари рекламасини тарқатган вояга етмаганлар фаолиятига чек қўйилган. Бунинг учун ота-оналари қонуний равишда жавоб беришади.
Пойтахт ИИББ матбуот-хизмати хабар беришича, патрул хизмати ходимлари 6 ноябр куни соат 04:00 атрофида иккита ўсмирни кўриб қолишган. Текширув давомида уларнинг ёнидан қора бўёқли баллончалар, телефонларида эса наркошопларнинг графити рекламалари бўлган жойларнинг фотосуратларини топилган. Ёшларнинг айтишича, ҳар бир ёзув учун уларга Telegram мессенжери орқали 20 минг сўм таклиф этилган.
Ўсмирларнинг ота-оналарига нисбатан фарзандларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик учун баённомалар тузилган. Иш материаллари Юнусобод туман судига топширилган.