Ўзгидромет мухатассислари маълум қилишича, келаётган ҳафтада илиқ об-ҳаво ўрнига ёмғирли кунлар келади, айрим жойларда туман тушади, тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Эртага, 19 ноябрь куни республиканинг шимоли-ғарбий, шарқий ҳудудлари ва чекка жанубидан ташқари республиканинг кўп қисмида ёмғир ёғади.
20 ноябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
21-22 ноябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати сезиларли даражада ўзгармайди.
Республиканинг айрим жойларида туман бўлиши мумкин. -22 ноябрь кунлари шимолда ва чўл зонасида шамол 21 секундига 13-18 метргача эсиб туради.
18-22 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. 19-20 ноябрь кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади. 19 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 20-21 ноябрь кунлари камроқ ёмғир ёғиши кутилмоқда, 22 ноябрда ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ҳарорат асосан 5-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.