Россияда қизини ўлимгача қийноққа солган ва уни боғга кўмган ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди

Улашиш:

Россияда қизини ўлдирган ва боғга кўмган ўзбекистонлик аёлни судланган. У қийноққа солишда айбдор деб топилган ва умумий тартибдаги колонияга юборилган.

Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск вилояти бўйича тергов бошқармаси маълумотларига кўра, Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли аёл 2016 йилдан бери турмуш ўртоғи билан бирга Новосибирскда яшаган.

2021 йилнинг июнь-август ойлари орасида аёл мунтазам равишда бир ярим ёшли қизини калтаклаб келган. Қиз ўша йилнинг ёзида вафот этган. У ва эри тиббий муассасаларга мурожаат қилишмаган ва қизларини мустақил равишда боғга кўмишган.

Эслатиб ўтамизки, бу ҳақда жорий йилнинг январ ойида маълум бўлган. Фожиани оммага етказиш учун Робия исмли қизнинг калтакланиши ва дафн этилишини акс этган видео қариндошлари томонидан ошкор қилинган.

Суд аёлни тўрт йил муддатга қамоққа юборган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.