Жорий йилнинг ноябрь ойида “Маҳалларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими орқали солиқ инспекторларининг самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) таҳлил қилинди. Ушбу кўрсаткичлар асосида инспекторларнинг фаолиятига баҳо берилди.
Тизим маълумотларига кўра, ноябрь ойидаги умумий самарадорлик кўрсаткичи 79,1 баллни ташкил этди. Айрим ҳудудларда солиқ инспекторлари ҳиссаси юқори бўлгани қайд этилди:
- Бухоро вилояти – 84%;
- Хоразм вилояти – 83,6%;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 83,4%.
Ноябрь ойи учун асосий натижалар
90 ва ундан юқори балл тўплаган инспекторлар:
- Жами 899 нафар инспектор ушбу кўрсаткичга эришди,
- Шундан 123 нафари эса энг юқори кўрсаткич – 100 баллга эга бўлди.
- Ушбу ходимлар ой якуни бўйича мукофотланиш учун тавсия этилди.
Қуйидаги категориялардаги ходимлар сони:
- 80–90 балл орасидаги инспекторлар – 1 678 нафар;
- 75–80 балл орасидаги инспекторлар – 654 нафар.
75 баллдан паст кўрсаткич қайд этган инспекторлар:
- Бундай инспекторлар сони 1 093 нафарни ташкил қилди.
Тизим фаолияти ва иштирокчилар
“Маҳаллабай” тизими орқали республика бўйича:
- 9 453 та маҳаллада 4 324 нафар солиқ инспектори бевосита фаолият юритмоқда.
Ташаббус аҳамияти
“Маҳаллабай” ахборот тизими орқали инспекторларнинг иш самарадорлигини назорат қилиш, уларнинг маҳаллардаги вазифаларини сифатли бажаришини таъминлаш мақсад қилинган. Бундай баҳолаш тизими ходимларни рағбатлантириш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва солиқ тизимининг шаффофлигини оширишга хизмат қилади.
Бу каби чора-тадбирлар маҳаллаларда иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшади ва фуқаролар билан солиқ органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиради.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати