Янги йил арафасида нархларнинг асоссиз ошишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси саккизта йирик чакана савдо тармоқлари билан озиқ-овқат нархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича музокаралар ўтказди.

Учрашувда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархига таъсир қилувчи омиллар муҳокама қилинди ва уларни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Мавжуд тизимли муаммолар ва логистика харажатлари каби нархга таъсир қилувчи асосий омиллар таҳлил қилинди.

Қўмита "Корзинка", "Макро", "Ҳавас", "Барака", "Магнум", "Ассорти", В1 ва "Магнит" каби чакана савдо тармоқларига ҳар қандай нарх ўзгариши ҳақида ўз вақтида хабар бериш ва нархларнинг асоссиз ошишини олдини олиш тўғрисида кўрсатмалар юборди. Шунингдек, логистика харажатлари ва маҳсулот таннархига таъсир этувчи бошқа омиллар қайта кўриб чиқилиши таъкидланди.

Қўмита шунингдек, байрамлар арафасида ишончсиз чегирмалар ва маркетинг акциялари ҳақида ҳам истеъмолчиларни огоҳлантириб келмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар бозорда адолатли рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.