Ўзбекистонда сайт учун “чиройли” доменлар савдоси бошланди

Улашиш:

Республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХАБ) UZ миллий домен зонасида “чиройли” домен номлари савдосини бошлади.

Махсус платформада талаб юқори бўлган ҳарфлар ва рақамлар комбинацияларига эга бўш доменлар савдога қўйилган. Савдолар шаффофлик ва бозор тамойилларини таъминлаш учун бошланғич нархни ошириш усулида ўтказилади.

Платформага домен номларини жойлаштириш Uzinfocom ягона интегратори томонидан амалга оширилади. Бу ташаббус 2024-йил апрелда ЎзРТХАБ ва Uzinfocom ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида амалга оширилди.

Доменлар тоифалари ва нархлари:

  • 2 белгидан иборат доменлар
  • 3 белгидан иборат доменлар
  • 4 белгидан иборат доменлар
  • Премиум-класс доменлар (узунроқ ёки қимматли комбинациялар)

Бошланғич нархлар 200 минг сўмдан 600 минг сўмгача белгиланган. Премиум тоифадаги доменлар сунъий интеллект томонидан сараланади, бу жараёнда калит сўзларнинг машҳурлиги, трендлар ва доменнинг долзарблиги таҳлил қилинади.

Савдоларнинг адолатли ўтказилиши учун барча маълумотлар Token.uz платформасига боғланган блокчейн тармоғида сақланади. Шунингдек, ким ошди савдоларидан тушган маблағнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади.

Энди ҳар бир фойдаланувчи ёки компания UZ зонасида ўз сайти учун эксклюзив ва эсда қоларли домен номини сотиб олиш имкониятига эга.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.