Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан қарздор С.Т.га нисбатан ундирувчи Д.Т. фойдасига тўрт нафар фарзандининг алимент тўловлари бўйича ижро иши юритилаётган эди. Мазкур иш давомида тарафлар ўзаро муроса қилиб, оилавий келишувга эришган ҳолда ярашишга қарор қилишди.
Ўзаро яраштириш жараёнида тарафларнинг оилавий манфаатлари ва болаларнинг келажакдаги ижтимоий фаровонлиги инобатга олинди. Натижада, улар ўзаро келишув асосида ишни якунлашни сўраб мурожаат қилишди. Қонунчиликка мувофиқ, Фуқаролик процессуал кодексининг 271-моддаси асосида ушбу ижро иши расман якунланди ва иш юритувдан тамомланди.
Бундай яраштирувлар ижро ишлари амалиётида оилаларнинг яхлитлигини сақлаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг муҳим қадами сифатида баҳоланади. Шундай қилиб, ушбу иш орқали нафақат қонуний вазифалар бажарилди, балки яраштириш орқали оиланинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшилди.