Ўзбекистон Республикасида ҳар йили янги солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва бюджет параметрлари тасдиқланиб, амалга оширилади. 2025 йил учун ҳам тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, солиқ ва бюджет сиёсатининг устувор вазифалари белгиланди.
2024 йил 24 декабрда қуйидаги қонунлар қабул қилинди:
- “2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон);
- “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1014-сон);
- “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1013-сон).
Солиқ ва бюджет кодексидаги ўзгартиришлар
Мазкур қонунлар асосида Солиқ кодексининг 37 та моддасига ва Бюджет кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2025 йилда қуйидаги асосий солиқ турларининг ставкалари ўзгартиришсиз қолдирилди:
- Фойда солиғи – 15%;
- Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – 12%;
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12%;
- Юридик шахслар мол-мулк солиғи – 1,5%;
- Айланмадан олинадиган солиқ – 4%;
- Ижтимоий солиқ – 12% (қишлоқ хўжалиги учун – 25%);
- Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи – 100 сўм (қишлоқ хўжалиги ва балиқ етиштириш учун);
- Қишлоқ хўжалиги ерларига ер солиғи – 0,95%.
Бу ўзгаришлар солиқ-бюджет сиёсатининг барқарорлигини таъминлашга, шунингдек, иқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга қаратилган.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати