Tashkent City ҳудудида янги қурилган бинолардан бирининг томида ёнғин содир бўлди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса ҳақидаги маълумотни изоҳлади.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 19:49 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажи тўрт дақиқада воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни 10 дақиқадан кўпроқ вақт ичида тўлиқ ўчирган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.