Февраль ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Улашиш:

Ўзбекистонда февраль ойи ўзгарувчан об-ҳаво билан кечади. Қишнинг сўнгги ойида кундузлари 15 даражагача илиқ, тунлари эса 13 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат ўзгариши ва ёғингарчилик
"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, ойнинг бошида (6-7 февралгача) қуруқ ва илиқроқ об-ҳаво кузатилади. Кечалари 0-5 даража совуқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.

6-7 февралда ҳарорат ошиб, кундузи 12-15 даражагача исийди, шимолий ҳудудларда эса 5-8 даража атрофида бўлади.

Ой давомида ҳарорат кескин ўзгариб туради. Кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача пасайиши мумкин. Шимолий ҳудудларда эса кечалари 8-13 даражагача совуқ кузатилиши кутилмоқда.

Қор ва ёмғир ёғадими?
Февралнинг биринчи ўн кунлиги охирида ёмғир ёғиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида эса 2-3 кундан ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.

Ёғингарчилик миқдори
Мутахассислар февраль ойида ёғингарчилик ўртача кўп йиллик меъёрдан ошмаслигини прогноз қилмоқда.

Ҳарорат кескин ўзгариб турадигани боис, аҳолига ҳушёрлик ва ҳаво шароитига мос равишда кийиниш тавсия қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.