Давлат солиқ қўмитаси электрон тижорат фаолиятини расмийлаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Шу доирада Alibaba Group (ALIBABA.COM) компаниясига расмий сўров юборилган эди.
2024 йил 28 январь куни Alibaba Cloud (Singapore) Private Limited — булутли ҳисоблаш технологиялари соҳасида фаолият юритувчи халқаро компания tax.uz орқали Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
Маълумот учун
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, жисмоний шахсларга электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл компаниялари ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Бу талаб Солиқ кодексининг 278-моддасида белгиланган.
Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда 65 та чет эл интернет-компанияси расмий рўйхатдан ўтган.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати