/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди

Улашиш:

Ҳиндистоннинг Райпур шаҳрида ҳукуматга тегишли автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автоҳалокат натижасида уч киши оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, автомобилни адвокат бошқарган бўлиб, унинг тиззасида маст ҳолатда бўлган асли ўзбекистонлик, Россия фуқароси бўлган аёл ўтирган. Tata Indigo русумли автомобиль VIP-транспорт учун ажратилган йўлакда юқори тезликда ҳаракатланиб, уч нафар йигит минган мопедга урилган. Зарбадан скутер ва унинг йўловчилари бир неча метрга учиб кетган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, автоҳалокатдан сўнг аёл ўзини нотўғри тутиб, воқеа жойида жанжал кўтарган. Полиция ҳодиса иштирокчиларини қўлга олган, жанжал акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Маълумотларга кўра, хорижлик аёл Ҳиндистонга туристик виза билан келган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимият ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.