Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича тасдиқланган жадвалга мувофиқ навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Азимов, Солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Исмоилов, Савдо-саноат палатаси бошлиғи Б.Умурзаков, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони cектор бошлиғи С.Усмонов, Солиқ бошқармаси бўлим бошлиқлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Қабулда тадбиркорлар томонидан кун тартибида белгиланган масала – тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммолар ва таклифларни ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида солиқ органларининг асосий вазифаларидан бири — жойларда халқ орасига кириб бориш, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, солиқ тўловчиларнинг муаммоларини қонун доирасида ҳал этиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш эканлиги таъкидланди.

Қабул давомида 7 нафар тадбиркор томонидан аниқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Жумладан:

  1. Ш. Насрулло ва Ҳ. Гулжахон — 2011 йилда канал ёқасидан ажратилган 10 сотих ер учун ҳисобланган солиқ қарздорлигини тугатишда амалий ёрдам сўрадилар. Кадастр органларидан ушбу ер мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олинган.
  2. "Нурафшон Обод Қурилиш" МЧЖ — ер майдонини кадастрдан ўтказиш ва ҳисобланган солиқ қарздорлигини қисқартириш юзасидан мурожаат қилди.
  3. "Баҳром Баҳодир Нурбек" МЧЖ — қўшилган қиймат солиғи бўйича қайта ҳисоботни қабул қилишда амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
  4. "Насрулло Инвест Фарм" МЧЖ — асиллик белгиси мавжуд товарларни кирим қилмасдан туриб текширув ўтказилгани ва дастур ишламаётгани сабабли шикоят қилди.
  5. "Изумруд Фарм" МЧЖ — 2D сканер орқали белгиланган дори воситаларини харидор қайтарган ҳолатда уни қандай тартибда қабул қилиш юзасидан таклиф билдирди.
  6. "Омад Барака Сервис" МЧЖ — сув ҳисоблагичда завод пломбаси йўқлиги сабабли 43 млн. сўмлик жарима қўлланганидан норозилик билдирди ва ёрдам сўради.

Йиғилишда белгиланган топшириқларнинг ижроси назоратга олинди. 

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.