Жанубий Калифорния университети нейробиологлари стресс ҳолати инсон уйқуси ва хотирасига салбий таъсир кўрсатишини исботлади. Уларнинг тадқиқотига кўра, бу жараён миядаги муайян нейронлар фаолияти билан боғлиқ. Ушбу натижалар “Journal of Neuroscience” журналида чоп этилди.
CРҲ-нейронлар – стресс ва хотира ўртасидаги кўприк
Олимлар тажрибани сичқонлар устида ўтказиб, уларда стресс пайтида CРҲ (кортикотропин релизловчи гормон) нейронлари фаоллашиши фазовий хотиранинг заифлашиши ва уйқунинг қисқаришига олиб келганини аниқлашди.
Эътиборлиси шундаки, ушбу нейронларнинг фаолияти бостирилганда, акс таъсир кузатилган: сичқонлар хотирасини яхшилаб, уйқуни чуқурлаштирган.
Нейронал алоқа: гипоталамус – стресс – уйқу учбурчаги
Тадқиқотда CРҲ-нейронлар ва латерал гипоталамус ўртасидаги алоқалар асосий рол ўйнаши қайд этилган. Бу гипоталамус миянинг уйқу-уйғоқлик циклларини бошқаради. Олимлар стрессдан сўнг юзага келадиган уйқу ва хотира бузилишлари айнан шу нейронал йўллар орқали рўй бераётганини таъкидлашди.
Янги даволаш усулларига йўл очилади
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу кашфиёт стресс билан боғлиқ ҳолатлар — уйқусизлик, когнитив пасайиш, хатарли неврологик касалликлар учун янги терапевтик усуллар ишлаб чиқиш имконини беради. Кейинги босқичда ушбу механизмлар инсонларда ҳам фаол экани ўрганилади.
Факт: Илгарироқ, Халқаро таълим ютуқларини баҳолаш дастури (PISA) мутахассислари инсонлар мантиқий фикрлаш ва мураккаб бўлмаган масалаларни ечиш қобилиятини тобора йўқотиб бораётганини қайд этганди. Олимларнинг янги топилмалари бу ҳолатга тушунча беришда муҳим бўлиши мумкин.