Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига электрон виза олиш имкониятига яна эга

Улашиш:

Саудия Арабистони Туризм вазирлиги ўзбекистонликлар учун электрон сайёҳлик визаларини расмийлаштириш жараёнини қайта тиклади. Энди Ўзбекистон фуқаролари VisitSaudi расмий онлайн платформаси орқали визани масофавий тарзда расмийлаштиришлари мумкин.

2025 йил 1 апрелдан 9 июнгача техник сабабларга кўра виза аризаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди. Ҳозирда тизим қайта фаолият бошлаб, барча хизматлар одатий тартибда амалга оширилмоқда.

Электрон турдаги мазкур виза бир йил муддатга берилади, кўп марта мамлакатга кириш имкониятини беради ва ҳар сафарда 90 кунгача Саудия Арабистонида бўлишга рухсат этади. Шунингдек, мазкур виза билан Умра зиёратини адо этиш мумкин. Бироқ бу турдаги виза ишлаш, доимий яшаш ёки Ҳаж зиёрати учун амал қилмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.