Ижро органлари тузилмасида катта ислоҳотлар бошланди

Улашиш:

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларининг штат-тузилмалари қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади. Бу орқали қарор қабул қилиш жараёнида шаффофлик ва очиқлик таъминланиши, бюрократик тўсиқлар бартараф этилиши, такрорланувчи назорат функциялари бекор қилиниши кўзда тутилмоқда.

Маҳаллий ҳокимликларнинг иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатлари кенгайтирилиши ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилади.

Ислоҳотлар ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини соддалаштириш, масъулиятни аниқлаш ва давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил этишга қаратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.