Kia Carens Clavis электромобили тақдим этилди: 490 км юриш заҳираси ва 7 ўрин

Улашиш:

Kia компанияси Hindiston бозори учун махсус ишлаб чиқарилган электромобили — Carens Clavis’ни расман намойиш этди. У DVS (ички ёнув двигатели) версиясининг электр вариант ҳисобланади ва 490 км гача юриш заҳирасига эга. Бошланғич нархи — 1,8 миллион рупия (тахминан 20 минг АҚШ доллари). Компания ушбу моделни бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Carens Clavis ташқи кўриниши билан Kia’нинг бошқа электромобилларига яқин бўлиб, габаритлари DVS версиясига ўхшайди. Автомобил 7 ўринли ва уч қатор ўриндиққа эга.

Техник жиҳатларига тўхталсак:

  • Базавий версияда: 135 от кучига эга мотор ва 42 кВт/соатли батарея (404 км юриш масофаси)

  • Қимматроқ версияда: 171 от кучига эга мотор ва 51,4 кВт/соатли батарея (490 км гача ҳаракатланади)

  • 100 кВтгача тезкор қувватлашни қўллаб-қувватлайди

  • V2L функцияси — ташқи қурилмаларни улаш имконияти

Ички жиҳозланиши ҳам замонавий даражада:

  • 13 дюймли иккита экран

  • Вентиляцияли олд ўриндиқлар

  • Bose аудиотизими

  • Панорамали том

  • 20 та хавфсизлик ва ёрдамчи тизимлар

Carens Clavis электромобили тўлиқ Ҳиндистонда йиғилади. Бу модель орқали Kia компанияси ўзининг бюджетли ва функционал электромобиллар қаторида яна бир янги йўналишни белгиламоқда.

Маълумот учун, Kia — Жанубий Кореянинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, 1944 йилда ташкил этилган. Компания ҳозирда Hyundai Motor Group таркибига киради ва бутун дунё бўйлаб экспорт қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Kia 2026 йилда XCeed моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.