Жазирама давом этади: Ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

Улашиш:

Бугун, 21 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қаттиқ иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда. Айрим вилоятларда ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши мумкин. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, ҳеч қайси ҳудудда ёғингарчилик кутилмаяпти, шамол эса баъзи жойларда кучайиб, чанг-тўзонлар билан ҳамроҳ бўлиши мумкин.

Энг юқори ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиши мумкин — бу ҳудудларда кундузги ҳарорат 40-45° даражани ташкил этади. Шамол 13-18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонларга сабаб бўлиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузги ҳарорат 38-43° даражани ташкил этади. Шамол 15-20 м/с гача кучайиб, чангли ҳаво ҳолати юзага келиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, лекин ёмғирсиз бўлади. Кундузги ҳарорат 39-41° даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида шамол 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 38-43°, кечаси 23-28° бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол айрим жойларда 18 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи 35-40°, кечаси 22-27° бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади, ҳарорат 36-41° даражагача етса, кечаси 23-28° бўлади.

Тоғли ҳудудларда кундузи 30-35°, кечаси 19-24° даража атрофида бўлади. Шамол 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.