Халқаро юлдузлар иштирокида ўтадиган “Дунё садолари” фестивали учун Андижонда 6 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилди. Аммо ушбу маблағлар тўғрисида жамоатчилик ўртасида турли шубҳалар ва саволлар туғилди.
Фестиваль учун чақирилаётган артистлар рўйхатида Мустафа Сандал, Араш, In-Grid, Алиша Чинай ва Arabesque гуруҳи бор. Уларга тўланадиган гонорарлар учун 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши айтилмоқда. Вилоят ҳокимлиги бу харажатлар "ўзини оқлайди", деб ҳисобламоқда.
Бироқ оммавий муҳокамалар ва ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг, Антикоррупция агентлиги мазкур молиявий ҳаражатлар юзасидан расмий ўрганиш бошлади.
Ҳозирча расмий натижалар эълон қилинмаган, аммо бу жараён орқали жамоатчилик маблағлари қандай тақсимланаётгани ва фестивал каби оммавий тадбирларда шаффофлик қай даражада таъминланаётгани аниқлаш кутилмоқда.
Қолаверса, бундай текширувлар давлат харажатлари мантиқийлигига ва очиқлигига бўлган талабнинг ошиб бораётганидан далолатдир. Энди барча эътибор — Антикоррупция агентлигининг ўрганиш натижаларида.