Газли ичимлик ва чипслар – бу шунчаки таом эмас, мияга таъсир қилувчи модда!

Улашиш:

Олимлар аниқладилар: газли ичимликлар, чипслар, ширинликлар мияга наркотик воситаларга ўхшаш таъсир кўрсатади. Улар завқ келтириш билан бирга кучли қарамликни келтириб чиқаради – худди спирт, никотин ёки ҳатто кокаин сингари.

Буюк Британия, АҚШ ва Австралия олимларининг ҳамкорликда ўтказган глобал таҳлилига кўра:

300 тага яқин тадқиқотда (36 мамлакатни қамраб олган ҳолда) юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари инсонда назоратни йўқотиш, мажбурий равишда еб қўйиш ва ҳатто узоқ муддатли руҳий қарамликка олиб келиши тасдиқланган.

Сутли коктейл мисолида: уни истеъмол қилган заҳоти дофамин – "бахт гормони" даражаси кескин ошади, кейин эса 15 дақиқа ўтгач яна кўтарилади. Бу – наркоманларда кузатиладиган биологик реакция билан бир хил.

Ишлаб чиқарувчилар буни биладилар. Улар озиқ-овқатни табиий равишда мазали қилишга эмас, балки мажбурловчи истеъмолни рағбатлантирадиган формулалар яратишга ҳаракат қилишади – масалан, никотинга ўхшаш таъсирга эга “таом”лар ишлаб чиқиш.

Асосий мақсад – болалар. Агар бола 3-4 ёшданоқ ярим тайёр маҳсулотларга ва “чиройли” ширинликларга ўрганиб қолса, у бутун ҳаёти давомида ана шу таркибий қисмларга қарам бўлиб яшаши мумкин. Бу маркетингнинг эмас, – шифокорларнинг хулосаси.

Кўзбўямачилик артда, таҳдид олдинда

Ялтироқ қутилар, жозибали персонажлар, “энг мазали” деган ёрлиқлар ортида реал хавф яширин: қайта ишланган таомлар нафақат юрак-қон томир, диабет, семизлик хасталикларига сабабчи бўлади, балки инсоннинг психологик ҳолатига ҳам путур етказади.

Мия уларни керак эмаслигини билади, аммо қайта-қайта уларга қайтишга мажбур бўлади – бу эса органик химия, психология ва маркетингнинг бирлашган қуролидир.

Хулоса: Қарор — бизнинг қўлимизда

Ўзимизни ва фарзандларимизни қайта ишланган, кимёвий қўшимчалар, бўёқлар, ароматизаторлар ва юксак миқдорда шакар сақловчи маҳсулотлардан асрашимиз шарт. Бу маҳсулотлар шунчаки "таом" эмас — улар онгни, ҳаёт тарзини ва келажакни бошқаради.

Бирор нарса сотиб олиб беришдан олдин унинг таркибини ўқинг. Қутилардек эмас, болаларнинг қалбини бойитинг. Чунки улар – бизнинг келажагимиз, уларнинг соғлом ҳаёти эса бугунги ечимларимизга боғлиқ.

Манба: virtualbrest.ru

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.