Сўнгги кунларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ноқонуний валюта муомаласига қарши йўналтирилган қатъий чоралар кўрилди.
Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Қ. фуқаро У.Б.га:
1 660 АҚШ доллари,
500 000 қозоқ тенгеси ва
91 750 рубльни умумий 45,6 млн сўмга сотган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Боёвут туманида эса Департамент ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир чоғида фуқаро Б.Г. фуқаро М.П.дан:
1,8 миллион қозоқ тенгесини
3 450 доллар ва 225 000 сўмга сотиб олганида ушланган.
Ҳар икки ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу тадбирлар валюта бозорида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, ноқонуний айирбошлашларга чек қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.