Маҳаллий ҳокимлик ходимларига ҳақ тўлашда янги тизим ишга тушади

Улашиш:

2025 йил 7 августда Президент томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ПФ–129-сонли фармон қабул қилинди. Унга кўра, 1 августдан маҳаллий ҳокимликларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тизими амалга киритилди.

Янги тизимга асосан, ходимларнинг лавозим маоши ягона тамойил асосида янгиланган тариф сеткаси ҳамда кўп йиллик хизмат ва лавозимидан келиб чиқиб, табақалашган тариф коэффициентлари асосида белгиланади.

Рағбатлантириш тўловлари энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ҳисобланади ва ҳар ойлик устама, малака даражалари учун тўлов ҳамда ҳисобот даври якунларига кўра бонус шаклида берилади. Фармонда назарда тутилмаган қўшимча устама, мукофот ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси лавозим маоши, KPI устамалари, малака даражалари учун тўловлар ва бонус ҳамда мукофотлардан ташкил топади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.