Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун 2030 йилгача махсус режим жорий этилади

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, 2030 йил 31 декабрга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим амал қилади. Янги тизим уларга бизнес юритишда қулай шарт-шароитлар ва рақамли хизматлар таклиф қилади.

Махсус режим доирасида фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақларини очиш ва бошқариш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, ҳисоб-китоблар ҳамда фискал чекларни шакллантириш интеграциялашган рақамли платформалар орқали амалга оширилади. Электрон ҳамён тадбиркорларга даромад қабул қилиш, контрагентлар ва ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш имконини беради.

2025 йил 1 ноябрдан “QR-код” ва “tap to pay” технологиялари жорий этилиб, ҳужжатларни биометрик ва SMS-хабарнома орқали электрон калитсиз имзолаш имконияти яратилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба сифатида ишга туширилади.

2026 йил 1 январдан йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код эса чакана савдо қоидаларида мажбурий талаб бўлади.

Рақамли платформадаги пул айланмаси ҳақидаги маълумотлар тадбиркорларга кредит ажратишда ҳисобга олинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.