14 август — Покистон Мустақиллик куни муносабати билан Тошкентда Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда президент ва бош вазирнинг табриги ўқиб эшиттирилиб, расмийлар қисқа нутқлар билан иштирокчиларни байрам билан табриклади.
Меҳмонлар орасида Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси, Покистон–Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Сайед Рафиулла ва 16 кишидан иборат байкерлар сафарининг раҳбари Муҳаммад Мукарам ҳам бор эди. Мукарам нутқида дунёда Покистон ҳақидаги нотўғри тасаввурларга тўхталиб, мамлакатда туризм салоҳияти юқори эканини таъкидлади.
У шунингдек, Афғонистон орқали Ўзбекистонга бемалол етиб келишганини, йўллар бехатар ва саёҳат учун қулай эканини маълум қилди. Байкерлар сафарни Тожикистонга давом эттиришни режалаштирган.