Трамп: Зеленский Қрим ва НАТОдан воз кечса, уруш дарҳол тўхташи мумкин

Улашиш:

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Украина раҳбари Владимир Зеленскийга можарони тўхтатиш учун шарт таклиф қилди. Унинг фикрича, агар Киев Қрим устидан даъвосидан ва НАТОга аъзо бўлиш режасидан воз кечса, Россия билан урушни зудлик билан тўхтатиш мумкин.

Трамп Truth Social тармоғида ёзган постида 2014 йилда Қрим устидан назорат йўқотилиши учун Барак Обамани айблаб, “Қрим ҳеч қачон қайтарилмайди, Украина НАТОга қўшилмайди” дея таъкидлади.

Украина президенти Владимир Зеленский 18 август куни Вашингтонда америкалик ҳамкасби билан учрашади. Учрашувда Франция президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Италия бош вазири Жорж Мелони ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Асосий масала — Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Аляскадаги музокаралари натижалари бўлади.

Аввалроқ Кремлда Путин ва Трамп учрашув натижалари бўйича ёпиқ йиғилиш ўтказгани маълум қилинган. Унда Россия ҳукумати ва хавфсизлик идоралари юқори мартабали раҳбарлари иштирок этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.