Ўзбекистонда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш жараёнида бюрократия қамроқ бўлади

Улашиш:

 Вазирлар Маҳкамаси пенсияларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини соддалаштириш ва тезлаштиришга қаратилган баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритган.  

Normaда айтилишича, ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчалар пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиб-қоидаларини рақамлаштириш орқали ортиқча бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қоғоз кўринишдаги маълумотномани бериш бекор қилинганлиги сабабли, энди маълумотлар махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда тузилади.

Ўзгартиришлар, шунингдек, товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексациялашга қаратилган.

Ўзгартиришларга кўра, маъмурий ислоҳотлар асосида вазирликлар ва идораларнинг номлари ва вазифаларига ҳам ўзгартиришлар киритилади.

Эслатиб ўтамизки, келгуси йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ошириш учун 6 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.