Қуёш ва шамол – 2026 йилда дунё энергетикасининг асосий манбаи

Улашиш:

2026 йилдан бошлаб дунё энергетика соҳасида тарихий бурилиш юз бериши кутилмоқда: қайта тикланадиган энергия, айниқса қуёш ва шамол генерацияси, биринчи марта кўмирни ортда қолдириб, жаҳоннинг устувор энергия манбаи бўлади. Халқаро энергетика агентлиги (ХЕА)нинг янги прогнозига кўра, бу ўзгариш жаҳон миқёсидаги электр талабининг 90 фоизидан ортиғини қоплайдиган “яшил” манбалар ҳисобига юзага чиқади.

ХЕА маълумотларига қараганда, 2026 йилда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 36 фоизи қайта тикланадиган манбаларга тўғри келади. Бу кўрсаткич кўмир улушини 32 фоизга тушириб, уни энергетикада иккинчи ўринга олиб чиқади. Қуёш ва шамолнинг жаҳон энергия балансидан оладиган улуши 2005 йилдаги 1 фоиздан 2026 йилда деярли 20 фоизгача ошиши кутилмоқда.

Кўмир саноатидаги пасайиш асосан Хитой ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги қисқартиришлар ҳисобига кузатилмоқда. Шу билан бирга, атом энергияси ва гидроэлектр станциялари каби бошқа «тоза» манбалар ҳам ўсиш суръатини намойиш этмоқда.

Мазкур трансформация электр энергиясига глобал талаб кескин ошиши фонида кечмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, транспорт ва иссиқлик таъминотининг электрлаштирилиши, маълумот марказлари ҳамда кондиционерлар сони кўпайиши талабни шакллантирувчи асосий омиллардир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қуёш ва шамол янги талабни деярли тўлиқ қоплай олади. Демак, келажакка нисбатан «яшил энергия асри» иборасини ишлатишга асос бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.