Туркияда ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди

Улашиш:

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғи томонидан пичоқлаб ўлдирилди. 17 август куни Умрание туманида содир бўлган воқеада 33 ёшли Нигина Сатторова рашк оқибатида турмуш ўртоғи Умид Сатторовнинг ҳужумига учраб, ҳалок бўлди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги баёнотига кўра, марҳума Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркияда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. 35 ёшли Умид Сатторов жанжал пайтида хотинининг бўғзидан пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинди.

Ҳодисадан сўнг полиция томонидан қидирув ишлари олиб борилиб, гумондор 18 август куни эрталаб Умрание ҳудудида қўлга олинди. Шу билан бирга, жиноятчини яширишга ёрдам берганликда гумон қилинаётган, Жиззах вилоятидан бўлган Б.О. ҳам полиция томонидан ушланган.

19 август куни суд томонидан ҳар икки гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан марҳуманинг оиласига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.