Тошкентда иссиқ сув ва иситиш яна қимматлашади – аҳоли учун 15%, ташкилотлар учун 40%

Улашиш:

Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади. Халқ депутатлари кенгаши 22 август куни бўлиб ўтган йиғилишда қарорни маъқуллади.

Аҳоли учун тарифлар

Аҳоли учун тўлов 15 фоизга оширилиб, 1 Гкал нархи 121,6 минг сўмдан 139,8 минг сўмгача (ҚҚСсиз) кўтарилади.

Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари

  • Юридик шахслар учун тўлов ҳозирги 244,5 минг сўм ўрнига 342,2 минг сўм этиб белгиланди. Бу 40 фоизлик ўсишни англатади.

  • Бюджет ташкилотлари эса 18,8 фоиз кўпроқ тўлайди. Улар учун янги тариф 952,7 минг сўм қилиб белгиланди.

  • Шунингдек, базавий тариф ҳам 7 фоизга оширилиб, 711,96 минг сўм қилиб белгиланди.

Муддат ҳақида

Янги тарифларни жорий этиш муддатлари ҳали расман эълон қилинмаган. Бироқ аввалроқ 1 октябрдан амалга киритилиши таклиф қилинган эди.

Қўшимча маълумот

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида 10 сентябрдан бошлаб иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади. Бу ерда аҳоли учун нархлар 10 фоизга, юридик шахслар учун эса жойлашган жойига қараб 8 фоиздан 95,3 фоизгача ошиши белгиланган.

Тошкент ва Тошкент вилоятидаги тарифлар ўсиши коммунал хизматлар учун оилавий харажатларни кўпайтириши кутилмоқда. Шу билан бирга, иқтисодий жиҳатдан давлат бюджети ва энергия таъминоти тизимини барқарорлаштириш мақсад қилинмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.