Жиззахда антифриз ишлаб чиқарувчи корхона экспортни кенгайтирмоқда – солиқчилар тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Улашиш:

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Бобир Исмоилов Паxтакор туманида жойлашган “WORLD TRADING COMPANY” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт салоҳияти билан яқиндан танишди. 2020 йил 29 май куни ишга туширилган ушбу корхонада бугунги кунда 100 нафар паxтакорлик ёш доимий иш жойига эга.

Корхонада автомобиль моторини совутиш тизими учун мўлжалланган “Felix”, “Vertex” ва “X-Cool” туркумидаги антифриз маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Улар 1, 2, 3, 5 ва 10 литрлик идишларда тайёрланиб, корхона ҳар ойда тахминан 4,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Taйёр маҳсулотлар нафақат ички бозорда сотилади, балки Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Туркия каби давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Учрашув якунида Бобир Исмоилов корхонанинг барқарор фаолиятини янада самарали қилиш бўйича амалий тавсиялар берди.

Шу куни Паxтакор туманидаги 1-сонли политехника техникумида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммоларни бевосита жойида эшитиш ва уларга амалий ечим топиш мақсад қилинди. Тадбирда Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Бобир Исмоилов бошчилигида мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди. Солиқ масалалари бўйича аниқ ва очиқ позиция билдирилди, тадбиркорларнинг фикрлари эътибор билан тингланди.

Жиззах вилоятида амалга оширилаётган бундай ташрифлар ва мулоқотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратиб, ҳудуд иқтисодиёти барқарор ривожига хизмат қилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.