Жиззахда қизини шафқатсизларча калтаклаган отага нисбатан чора кўрилмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоятида ота ўз қизини ва яна бир фарзандини шафқатсизларча дўппослаган ҳолат юзасидан расмий текширув бошланди. Болалар омбудсмани тарқалган видеолар ортидан бу воқеага муносабат билдириб, отага нисбатан қатъий чора кўрилаётганини маълум қилди.

Омбудсман аппаратининг аниқлик киритишича, фуқаро С.Ш. оилавий низо туфайли икки нафар фарзандига нисбатан жисмоний зўравонлик содир этган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди ва жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинди.

Ҳозирда ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий Инсон маркази мутахассислари отага нисбатан ҳуқуқий чора кўриш, болаларни хавфсиз муҳитга олиш, уларга зарур психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширмоқда.

Болалар омбудсмани бу жараён юзасидан ўз кузатувини давом эттиришини, қўшимча маълумотлар жамоатчиликка етказилишини таъкидлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.