Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди – Марказий Осиёда етакчи мамлакат

Улашиш:

Ўзбекистон аҳолиси расман 38 миллиондан ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 28 август соат 09:50 ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси 38 миллион 25 кишини ташкил этмоқда.

Янги рақамларга кўра, аҳоли таркиби шундай тақсимланган:

  • Эркаклар – 19 млн 136 минг 813 киши;

  • Аёллар – 18 млн 863 минг 212 киши.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиёда аҳоли сони бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. World Population Review портали хулосасига кўра, мамлакат 234 давлат орасида аҳоли кўрсаткичи бўйича 43-ўринда. Қиёс қилиб айтганда, қўшни Қозоғистон қарийб 21 миллион аҳоли билан иккинчи, Тожикистон 10,7 миллион киши билан учинчи ўринда турибди. Туркманистон (7,6 млн) ва Қирғизистон (7,3 млн) кейинги поғоналардан жой олган. Чегарадош Афғонистонда эса аҳоли сони 43 миллиондан ошган.

Қайд этиш жоизки, аҳоли ўсиши билан боғлиқ янгиликлар орасида кўплаб қизиқарли ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Жорий йилнинг ўзида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 2001 йилда туғилган она бир вақтнинг ўзида 3 нафар эгизак чақалоқни дунёга келтиргани ҳақида хабар қилинган.

Шу тариқа, Ўзбекистон аҳоли сони йил сайин ортиб, демографик жараёнларда Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида қайд этилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.