Президент Мирзиёев Мустақилликнинг 34 йиллигида халқимизга мурожаат қилади

Чоп этиш

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган асосий тадбирларда иштирок этади. Кечқурун бўлиб ўтадиган байрам маросимида давлат раҳбари халқимизга тантанали табрик билан мурожаат қилиши кутилмоқда.

Куннинг дастлабки қисмида Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади. Шундан сўнг «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросими ўтказилади.

Шу билан бирга, давлат раҳбарининг пойтахтдаги бир қатор бунёдкорлик ва янгиланиш ишлари билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Президентнинг кечқурунги мурожаатида мамлакатимиз истиқболи, янги ислоҳотлар ва стратегик мақсадлар ҳақида фикр билдириши кутилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив