Жиззах вилояти солиқ бошқармаси мажлислар залида бошқарма бошлиғи Б. Исмоилов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда коррупцияга қарши курашиш, солиқ органлари фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, очиқлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш давомида тизимда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, ходимларнинг масъулияти ва ҳалоллигини ошириш, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш зарурлиги таъкидланди.


Тадбирда кўп йиллик тажрибага эга ходимлар ўз фикр-мулоҳазалари ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёш кадрларга касбга садоқат, ҳалоллик ва фидойилик ҳақида қимматли маслаҳатлар бердилар.
Шунингдек, йиғилиш доирасида коррупцияга йўл қўйган ходимлар тақдири асосида тайёрланган фильм намойиш этилди. Ушбу фильм орқали ходимларга ҳар бир қарорнинг ортида масъулият ва ҳалоллик турар экани яна бир бор эслаб ўтилди.