Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам

Улашиш:

Жиззах вилоятида шу кунга қадар  3370 та тадбиркорлик субъекти электрон ҳисобварақ фактурадан фойдаланишга ўтди. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига асосан, 2020 йил 1 январдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг ЭҲФдан тўлиқ фойдаланиши жорий этилган. 

Ҳужжатларни қоғоз шаклда юритишдан воз кечиб, электрон ҳисобварақ фактуралардан фойдаланганда аввало вақт ва харажат тежалади. Маълумотлар хавфсиз сақланади, тўловлар тезлашади, тизим туну кун ишлайди, ҳисоботлар автоматлашади. Барча тадбиркорлик субъектлари ЭҲФдан фойдаланишга ўтса, қўшимча қиймат занжирининг узлуксизлиги таъминланади. Маркетинг таҳлили янада аниқлашади.

Рақамли иқтисодиётга ўтиш йўлидаги ушбу босқич вилоятдаги 4087 та қўшилган қиймат солиғи тўловчи субъектларга тадбиқ этилади.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.