Бахмалда мавсумий ишга жойлашган фуқаролар 10 миллион сўмдан зиёд маош олдилар

Улашиш:

Туман давлат солиқ инспекцияси 7 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул этиб белгиланган. Айниқса, камбағалликни камайтириш, аҳолининг доимий даромад манбаларии кўпайтириш борасида сезиларли ишлар амалга ошаяпти.

Ҳудуддаги жами 7642 та оиланинг турмуш тарзи, даромад манбаи ўрганилиб, 378 та оила эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож деб топилди. “Саховат ва кўмак” ҳаракати эълон қилинганидан бошлаб, ушбу рақамни қисқартириш устида амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 433 нафар фуқаро мавсумий иш билан таъминланиб, шу пайтга қадар 10 869 000 сўм миқдорида маош тўланди. Ойлик маошнниг  бир фоизи ИНПС рақамига ўтказилиб, пенсия таъминотига пойдевор қўйилди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.