«Оскар»чи сценарийнавис вафот этди

Улашиш:

Британиялик драматург ва энг яхши мослаштирилган сценарий учун «Оскар» мукофоти совриндори Рональд Харвуд 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда оиласининг маълумотларига таяниб «Telegraph» нашри хабар берди.

Сценарийнавис яқинларининг сўзларига кўра, Харвуд сешанба куни Сассексдаги ўзининг уйида оламдан ўтган.

Харвуд 2003 йилда «Пианиночи» фильми учун «Энг яхши мослаштирилган сценарий» номинациясида «Оскар» мукофотига сазовор бўлган, 2008 йилда эса у «Скафандр ва капалак» фильмига ёзган сценарийси учун BAFTA мукофотини қўлга киритган. 2010 йилда сценарийнавис рицарлик унвонини қўлга киритган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.