
Танлов 2 босқичда ўтказилди.
1-босқичда бевосита Марказларга ташриф буюрган фуқароларимиз иштирокида;
2-босқичда эса ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сўров орқали овоз берган ҳолда амалга оширилди.
Республикамиз бўйича танлаб олинган 10 та туман (шаҳар) ДХМ қаторида Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳам бор эди.
Танлов натижаларига кўра, энг кўп жами 8 675 та овоз билан Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази "Намунали Давлат хизматлари маркази-2020" танлови ғолиби деб топилди.
Халқимизга хизмат кўрсатиш сифати, қулайлиги ва яратилган имкониятлари бўйича туман (шаҳар) ДХМлари орасида ўтказилган танлов ғолиби Жиззах шаҳар ДХМ жамоаси агентлик директори Улуғбек Мухаммадиевнинг махсус Дипломи билан тақдирланадиган бўлди.
Шу муносабат билан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзоқов Жиззах шаҳар ДХМ ходимларига ушбу дипломни топширди.

