Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. ДСҚ божхона имтиёзларидан фойдаланилишини камерал назорат қилади

ДСҚ божхона имтиёзларидан фойдаланилишини камерал назорат қилади

сана : 06-08-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 190

Вазирлар Маҳкамасининг "Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. 

Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низомга кўра, камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда берилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари, божхона юк декларациялари, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида ахборот алмашиш предмети ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилиниши назарда тутилган божхона юк декларациялари, товарлар тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар.

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона имтиёзлари берилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасига онлайн режимда тақдим қилади.

Божхона имтиёзлари берилган солиқ тўловчилар тўғрисида олинган маълумотлар ушбу маълумотлардан камерал назорат қилиш жараёнида фойдаланиш учун Давлат солиқ қўмитасининг ягона маълумотлар базасига автоматик тарзда киритилади.

Камерал назорат қилиш жараёнида давлат солиқ хизмати органлари:

камерал назорат қилишда солиқ тўловчиларни уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништиришга;

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланишига риоя қилишга;

камерал назоратни тартибга солиш бўйича қонунлар ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилишга мажбурдир.

Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси ва солиқ тўловчилардан олинган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал назорат қилиниши мониторингини олиб боради.

Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчилар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек, божхона органларидан олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг божхона юк декларацияларини таҳлил қилиш асосида ҳар чоракда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган барча солиқ тўловчилар бўйича берилган божхона имтиёзларидан фойдаланишни уларнинг фаолиятига аралашмасдан таҳлил қилиш асосида камерал назорат қилади.

Давлат солиқ қўмитаси берилган божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чораклик асосида Давлат божхона қўмитасига юборади.

Давлат божхона қўмитаси аниқланган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар олинганидан сўнг уч иш куни мобайнида ушбу маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш учун белгиланган тартибда ҳудудий божхона органларига юборади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!