Хитойда 10 қаватли бино 29 соат ичида қуриб битказилди. Қулаб кетмаса керак (видео)

Улашиш:

Хитойда қурилиш компанияларидан бири 10 қаватли бинони 28 соат 45 дақиқада қуриб битказди.

New Atlas нашрининг хабар беришича, уй Living Building деб номланган йиғилувчи конструкциялар тизими ёрдамида қурилган.

Ушбу тизимнинг ўзига хослиги шундан иборатки, ундаги ҳар бир модул транспорт контейнери каби ўлчамга эга. Бунинг эвазига ушбу модулни дунёнинг исталган бурчагига етказиш мумкин.

Модул зангламас пўлатдан тайёрланган бўлиб, унда изоляция, электр симлари, шамоллатиш тизими, ойналар ўрнатилган. Бинони йиғиш учун бир неча қурувчи ва учта кран талаб этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.