Жиззахлик солиқчилар яширин иш ўринларини 102 фоизга легаллаштиришди

Улашиш:

 Жиззах вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан норасмий ходимларни ва ҳақиқатда тўланаётган иш ҳаққи жамғармасини легаллаштириш борасида мутаҳассислари томонидан тегишли тартибда манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида Жиззах вилоятида 7 минг 424 тага яқин норасмий ишлаётган шахсларни аниқлаш ва яширин иш ўринларини легаллаштириш белгиланган эди. Жойларда ишчи ходимларни кам ёки бир нафар кўрсатган, иш хақи ҳисобламаган юридик шахслар билан ўтказилаётган тарғибот ишларини амалга ошириш жараёнларида ўтган даврда 8 минг 648 та корхоналарда қўшимча 161 минг 456 та норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилишига эришилди.
Таъкидлаш жоизки, яширин иш ўринларини легаллаштириш натижасида бюджетга қўшимча маблағ ундирилиши баробарида ишчи-ходимларнинг келгусидаги кафолатланган пенсиясини олиши ҳам таъминланади.

Сарвар Сулаймонов,
Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.